Қозоғистонда фанни ривожлантиришга ажратиладиган маблағ 7 баравар кўпаяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Таълим ва фанни ривожлантиришнинг 2025 йилгача мўлжалланган давлат дастурида амалга ошириладиган ислоҳотларни қайта кўриб чиқиш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 3-йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Деярли бир йил давомида Миллий Кенгаш энг муҳим ва кенг қамровли ислоҳотларни ишлаб чиқди ва амалга оширди. Жамоатчилик мулоқатининг миллий модели ўзининг самарадорлигини исботлади. Энди келгуси давр учун кун тартибини белгилаб олишимиз керак. Инсон капитали ҳар қандай давлатнинг асосий мезонига айланди. Шунинг учун малака масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар бир фуқаро шахсий ютуқлари орқали бутун мамлакатнинг равнақига ҳисса қўшади. Шунинг учун бугунги учрашув инсон капиталининг асосий йўналишларини ривожлантиришга бағишланди. Бу таълим, фан ва соғлиқни сақлаш», - деди Давлат раҳбари.

Президентнинг айтишича, янгича вазият таълим ва фан тизимларини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этмоқда.

«Бу соҳанинг аҳамияти янада ошиши аниқ. Ҳатто иқтисодиётнинг ўзи ҳам унга боғлиқ бўлади. Таълим ва фаннинг келажакдаги ролини аниқ тушунишимиз керак. Биз барча давлат сиёсатини шунга мувофиқ амалга оширамиз. Таълим ва фанни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурида амалга ошириладиган ислоҳотларни қайта кўриб чиқиш керак. Таъкидлаш жоизки, 2025 йилга келиб таълимга ажратиладиган маблағлар ҳозиргидан 6 баравар, фан учун эса 7 баравар кўпаяди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар