Қозоғистонда фан олимпиадалари фақат электрон форматда ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фан олимпиадасининг вилоят ва республика босқичлари фақат электрон форматда ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яқинда мен Миллий ягона тест синовларини электрон форматга ўтказиш тўғрисида пост ёзган эдим. Ушбу ўзгаришлар жамият томонидан яхши қабул қилинди ва қўллаб-қувватланди. Бироқ биз нафақат ушбу имтиҳонни, балки барча танлов тадбирлари форматини шаффофлик ва адолатни таъминлаш учун ўзгартирмоқдамиз. Ушбу ташаббуслар ҳақида қисқача тўхтаб ўтсам. Биринчиси, талабалар учун фан олимпиадаси. Жорий йилнинг феврал ойида биринчи марта ўқувчилар ўртасида республика олимпиадасини электрон форматда ўтказдик», - деб ёзди вазир ўзининг Facebook саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, Олимпиада давомида ҳар бир иштирокчига шахсий компьютер берилган ва видеокамера томонидан кузатилган. Бундан ташқари, махсус марказ бутун жараённи кузатиб борди ва прокторинг тизимидан фойдаланилди.

Ижтимоий тармоқларда ва порталда очиқ трансляция намоиш этилди.

«Қолаверса, бу йил биз олимпиада вазифаларини текшириш тизимини ўзгартирдик. Илгари ҳакамлар ҳайъати аъзоларига болалар ишлари мутаносиб равишда берилар эди, энди эса баҳолашда субъективликни камайтириш мақсадида ҳар бир ҳакамлар ҳайъати фақат битта топшириқни кўриши ва баҳолаши мумкин эди. Яқин йилларда Олимпиаданинг вилоят ва республика босқичлари фақат шу форматда ўтказилади», - деди Асхат Аймағамбетов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар