Қозоғистонда фахрийлар тоифалари кенгайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов фахрийларнинг қандай янги тоифалари ўрнатилиши режалаштирилаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Меҳнат вазирлиги раҳбари «Фахрийлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида таништирар экан, унинг асосий мақсади фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ислоҳотлар ва қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, шунингдек, фахрийларнинг янги тоифаларини яратиш эканлигини таъкидлади.

«Янги қонунга биноан фахрийларнинг қуйидаги тоифалари белгиланади. Биринчиси - Улуғ Ватан уруши фахрийлари. Уларга: Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари киритилган. Иккинчиси - бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар фахрийлари. Янги қонун лойиҳасига кўра, уларга: Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган ҳарбий хизматчилар; 1992 йилдан 2001 йилгача тожик-афғон участкасида МДҲнинг ташқи чегараларини ҳимоя қилишни кучайтиришда; 1968 йилда Чехословакиядаги можарони ҳал қилишда; Тоғли Қорабоғдаги миллатлараро низони ҳал қилишда қатнашган фуқаролар; Ироқдаги тинчликпарвар операцияда иштирок этган миллий контингент таркибига кирувчи шахслар», - дея тушунтирди Биржан Нуримбетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасига мувофиқ учинчи тоифадаги шахсларга имтиёзлар ва кафолатлар бўйича Улуғ Ватан уруши фахрийларига тенглаштирилган саккиз тоифали фуқаролар ва Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига тенглаштирилган беш тоифадаги фуқаролар киради.

«Меҳнат фахрийларига Социалистик меҳнат қаҳрамонлари; Учинчи даражали «Меҳнат шуҳрати« ордени эгалари; Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамонлари унвонига эга бўлган шахслар; Иккинчи Жаҳон уруши даврида жасоратли ва фидокорона хизмат қилгани учун собиқ ҚазССР медаллари билан тақдирланган одамлар, 1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача бўлган даврда камида 6 ой давомида фронт ортида ишлаган одамлар киради», - дея қўшимча қилди Биржан Нуримбетов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар