Қозоғистонда Европа капитали иштирокидаги 3000 дан ортиқ компания ишлаяпти

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги 29 та асосий йўналишда фаол ривожланиб боряпти. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» давлат раҳбарларининг иккинчи учрашувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги 29 та асосий йўналишда фаол ривожланиб боряпти. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида келишув мавжуд. Қозоғистонда Европа капитали иштирокидаги 3 мингдан ортиқ компания, жумладан Shell, Eni, Total, Air Liquide, Alstom, Siemens ва бошқа трансмиллий корпорациялар фаолият юритади», – деди Давлат раҳбари.

Президент ноёб металлар, «яшил» водород ишлаб чиқариш каби стратегик муҳим соҳаларда истиқболли янги шартномалар имзолаш орқали томонлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланишини таъкидлади.

«Энг муҳим лойиҳалардан бири Германия-Швециянинг «Svevind» компанияси томонидан шамол ва қуёш электр станцияларини ўрнатиш ва Қозоғистонда уч миллион тонна қувватга эга «яшил» водород ишлаб чиқариш заводини қуриш бўлди. Бу Европа Иттифоқининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжининг қарийб 20 фоизини ташкил этади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Чўлпон-Ота шаҳрига (Қирғизистон) хизмат сафари билан борган эди.

Сўнгги хабарлар