Қозоғистонда етим ва ногирон болалар ётоқхоналари нархининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади.

None
ASTANА. Кazinform – «Ижтимоий ёрдам олувчи фуқароларга бериладиган ижтимоий ёрдам миқдори, манбалари, турлари ва уни кўрсатиш тамойиллари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар, ногиронлиги бўлган кишилар ва ногирон болаларнинг харажатларини қисман қоплайди», — дейилади «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра, мазкур тоифадаги талабаларнинг харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланмайди. Бундан ташқари, эндиликда олий ўқув муассасаларида таҳсил олаётган етим ва ногирон талабаларнинг ётоқхона харажатларининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади.

«Кўрсатилган тоифадаги фуқароларга олий таълим муассасаларида ўқиш даврида ётоқхоналарда яшашлари учун давлат томонидан 29 БҲМдан (96 600 тенге)ошмайдиган яшаш нархининг 50 фоизи миқдорида компенсация тўланади», — дейилади ўзгартиришлар киритилган қарорда.

Ҳужжат 28 мартга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар