Қозоғистонда ёшларни уй-жой билан таъминлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

None
ASTANA. Kazinform - «Жастар» ИТМ ва «Отбасы Банк» АЖ қозоғистонлик ёшлар учун уй-жой кредитининг қулай шартларини ва уй-жой шароитларини яхшилаш зарурлигини аниқлаш бўйича ҳамкорликда тадқиқот ўтказади, деб хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Тадқиқотлар асосида ёшларни уй-жой билан таъминлаш ягона дастурининг махсус лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Юқорида қайд этилган тадқиқот ишларининг асоси «Жастар» илмий-тадқиқот институти томонидан махсус ўтказилган «Сизнингча, ёшлар ўзини ишончли ва ривожланишга қодир бўлиши учун нималар керак?» сўровида аниқланди. Респондентларнинг 40,9 фоизи «Ўз уй-жойига эга бўлиши» деб жавоб берган.

«Отбасы Банк» АК вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда ёшлар учун мустақил дастурларни йўлга қўймоқда. Булар «Пойтахт ёшлари», «Алмати ёшлари», «Қараганди ёшлари», «Аулиеата ёшлари», «Қостанай ёшлари».

Яқин келажакда бундай дастур Атирауда ҳам ишга туширилади.

Кредит бериш шартлари: дастлабки тўлов камида 10% бўлиши керак, йиллик кредит ставкаси 5%, кредит муддати 19 йилгача.

Сўнгги хабарлар