Қозоғистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида қандай лойиҳалар амалга оширилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакат раҳбарияти республиканинг жадал ривожланиши учун пойдевор яратиши кераклигини тушунади. Бу йўналишда Қозоғистонда яхши ва кенг қамровли дастурлар ишлаб чиқилиб, уларга маблағ ажратилди. Давлат раҳбари ўз нутқида ёшларга, навқирон авлодга тез-тез мурожаат қилади. Кazinform 2021 йилда ёшлар сиёсати соҳасидаги энг қизиқарли воқеалар шарҳини тақдим этади.

Президент топшириғи билан ёшлар ва оила сиёсати соҳасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу тариқа, уч йўналиш, еттита вазифа, 21 кўрсаткич ва 66 та кенг кўламли тадбирдан иборат «Ұлттық рухани жаңғыру»(миллий маънавий тикланиш) миллий лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

«Фан», «Маданият», «Ахборот технологиялари», «Бизнес» ва «Оммавий ахборот воситалари» номинациялари бўйича иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Мустақиллик авлодлари» танлови ғолибларига Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илк бор грантлар топширди.

Ёшларни жамоат ишларига жалб этиш бўйича тадбирлар ўтказилди. Биргина 12 август – Халқаро ёшлар куни муносабати билан мамлакатда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни мамлакат ижтимоий ҳаётига кенг жалб этишга қаратилган 200 дан ортиқ онлайн тадбирлар ўтказилди, уларга 800 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилди. Халқаро ёшлар куни тадбирларининг муҳим қисми олий ўқув муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчилари, NЕЕТ ёшлари ва бошқаларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилади.

Бундан ташқари, жорий йилда «Мустақиллик авлодлари» Республика ёшлар форуми ўтказилди. Форум давомида илғор ёшлар 2041 йилги келажак авлодга Мурожаат ёзилган криптокапсуласи юбордилар. Шунингдек, «Ақлли авлод» республика ёш олимлар форуми бўлиб ўтди, унда фаннинг турли йўналишларидан 200 нафардан ортиқ ёш олимлар иштирок этди.

Шунингдек, 20 нафар ёш истеъдод соҳиби «Дарин» Давлат ёшлар мукофоти билан тақдирланди, «Туркистон – туркий дунё бешиги» туркий тилли мамлакатлар ёш етакчилари ва фаолларининг халқаро ёшлар саммити бўлиб ўтди.

«Мартабали оила» оилавий қадриятлар танловига янгича ёндашувлар жорий этилди ва энди ҳар йили ҳар бир ҳудуддан 17 та энг яхши оила аниқланади.

Сўнгги хабарлар