Қозоғистонда ёшлар сони олти миллионга етди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ёшларнинг ёшини аниқлаш мезони ўзгариши, яъни 35 ёшга кўтарилиши муносабати билан мамлакатда ёш фуқаролар сони 6 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидирали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, яқинда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонунга кўра, ёшларнинг ёши 35 ёшга кўтарилди. Шундай қилиб, мамлакатимизда ушбу тоифадаги фуқаролар сони олти миллионга етди», - деди Дархан Қидирали.

Шунингдек, Давлат раҳбари топшириғига асосан 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ёшларга оид давлат сиёсати Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, очиқ муҳокамага тақдим этилганини таъкидлади.

Вазирнинг сўзларига кўра, бир йилда мамлакатдаги ёшлар ресурс марказларига турли масалалар бўйича 400 мингдан ортиқ ёшлар мурожаат қилган. Шу боис бошқарманинг фикрича, мамлакатнинг барча ҳудудларида ёшлар ресурс марказлари очилиши керак.

«Ёшларнинг уй-жой масаласини ҳал этиш борасида аниқ ишлар давом эттирилади. Ҳозирда олтита ҳудудда уй-жой қуриш ҳудудий дастурлари ишга туширилди. Жорий йил охиригача 10 та ҳудудда ҳам шундай дастурлар ишлаб чиқиш режалаштирилган», – деди Д.Қидирали.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар