Қозоғистонда ёшлар амалиётига жалб этилган мутахассисларнинг маоши оширилади, иш вақти эса 1,5 йилга узайтирилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 11 январ куни Қозоғистон Парламенти Мажилисининг йиғилишида Давлат раҳбари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан берган топшириқларини бажарди.

Кўрсатмалар ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирининг 2016 йил 14 июндаги «Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 516-сонли буйруғи ҳамда тадбиркорликка кўмаклашиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва молиялаштириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар ёшлар амалиётида ва «Биринчи иш» лойиҳасида иштирок этаётган ёш мутахассисларнинг иш ҳақини 30 БҲМ гача ошириш, шунингдек, ёшлар амалиётида ва «Биринчи иш» лойиҳасида иштирок этиш муддатини мос равишда 12 ва 18 ойга узайтиришни назарда тутади.

Бу ўзгаришлар ёшларнинг танлаган касби бўйича иш жойига муваффақиятли мослашишига ёрдам беради.

Жорий йилда камида 22 минг кишини ёшлар амалиётига юбориш, шунингдек, «Биринчи иш» лойиҳасида камида 3 минг нафар ёшларнинг иштирокини ташкил этиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар