Қозоғистонда ёш журналистлар мактаби очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Лойиҳада камида 300 нафар қозоғистонлик ёшлар иштирок этиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказига таяниб.

Ижтимоий лойиҳа ёш журналистларнинг касбий маҳорат даражасини ошириш, мулоқот учун янги платформалар яратиш, ёш журналистларнинг ижодий ва ижтимоий фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган.

«Лойиҳанинг муҳим вазифаларидан бири ёш журналистларнинг касбий малакасини оширишдан иборат. Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун онлайн форматда ишлаш қулай бўлгани учун биз электрон платформага тайёрлаймиз. Бу ерда лойиҳа иштирокчилари учун ўқув курслари ва янгиликлар портали мавжуд бўлади», - дейди «Қозоғистон ёшлар конгресси» директори ўринбосари Камила Амуртаева.

Лойиҳа доирасида танлов асосида ёш журналистларга 20 та кичик грант ажратилади.

Умуман олганда, камида 300 нафар қозоғистонлик ёшлар касбий таълим ва илғор тажриба алмашиш йўналиши бўйича ўқитилади. Нур-Cултан, Чимкент ва Ақтўбе шаҳарларида ҳам ёшлар учун мунозара форумлари ташкил этилган.

«Форумлар уч кунлик тренинг форматида ўтказилади. Журналист бўлишни орзу қилган ёшлар, журналистика факультети талабалари, ёш мутахассисларни йиғамиз. Форум иштирокчилари нафақат назарий, балки амалий таълим олишлари учун лойиҳага медиа экспертлар ва мутахассислар тренер сифатида таклиф этилади», -деди Камила Амуртаева.


Сўнгги хабарлар