Қозоғистонда ёш олимларнинг улуши 34 фоизга етди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Илмий тадқиқот институтларида юқори лавозимдаги ходимлар «қарийди». Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Мажилисда фанни ривожлантириш масалаларига бағишланган Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Бугунги кунда мамлакатимизда 22 минг 456 нафар илмий ходим фаолият юритмоқда. Тадқиқотчиларнинг 37 фоизи (2022 йилда - 35 фоиз) илмий ва академик даражага эга. Шунингдек, тадқиқотчиларнинг 34 фоизини 35 ёшгача бўлган ёш олимлар, 43 фоизини 35-54 ёшлилар, 23 фоизини 55 ёшдан ошган олимлар ташкил этади», - деди С. Нурбек.

Унга кўра, мамлакатда 414 ташкилот илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бормоқда. Давлат секторига бўйсунувчи ташкилотлар сони 26 фоизни ташкил этади. 43 фоизи тадбиркорлик нотижорат ташкилотларига тегишли. Шу муносабат билан бизнес аста-секин илмий тадқиқот ишларига ўтди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар