Қозоғистонда ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ишларини грант асосида молиялаштириш учун танлов эълон қилинди

None
ASTANА. Кazinform – Ёш олимлар – постдокторантларнинг фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларини грант асосида молиялаштириш учун «Ёш олим» лойиҳаси бўйича танлов эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, танлов 2023-2025 йилларга мўлжалланган.

Илм-фанни ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари бўйича аризалар қабул қилинади:

- сув ресурсларидан, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, экологиядан оқилона фойдаланиш;

- геология, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш минерал ва углеводород хомашёси, янги материаллар, технология, хавфсиз маҳсулот ва дизайн;

- энергетика ва муҳандислик;

-табиий фанлар соҳасидаги илмий тадқиқотлар;

- агросаноат мажмуасини барқарор ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлиги;

- ҳаёт ва саломатлик ҳақидаги фан;

- ахборот, алоқа ва космик технологиялар;

- ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотлар;

- таълим ва фан соҳасидаги тадқиқотлар;

миллий хавфсизлик, мудофаа ва ихтисослаштирилган илмий соҳалар.

Танловга аризалар https://is.ncste.kz сайти орқали 3-31 октябр оралиғида қабул қилинади.

Сўнгги хабарлар