Қозоғистонда Ер қаъридан фойдаланувчи компаниялар билан тузилган барча шартномалар текширилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ер қаъридан фойдаланиш бўйича барча шартномалар ва лицензиялар таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари ҳақида индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ускенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича 499 та контракт ва 1738 та лицензиялар амалга оширилмоқда. Президентимиз топшириғига асосан, ҳозирда бутун майдонни кўздан кечирмоқдамиз. Ер қаъридан фойдаланишга оид барча амалдаги шартномалар ва лицензиялар таҳлил қилинди. Бу 2000 дан ортиқ ҳужжат», - деди Қайрбек Ўскенбаев.

Унга кўра, вазирлик томонидан қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича 202 та шартнома кўриб чиқилган.

Натижада 52 та шартнома бекор қилиниб, қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан 43 та билдиришнома юборилди.

«Шундай қилиб, 118 та лицензиянинг амал қилиши тўхтатилди. Таҳлил натижаларига кўра, амалдаги 1620 та лицензия бўйича тегишли чоралар кўрилади. Мажбуриятларини 100 фоиздан кам бажарган компанияларда текшириш олиб борилади», - деди вазир.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар