Қозоғистонда ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи 40 та аукцион эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланишга мўлжалланган 281 та шартнома мавжуд. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири ўринбосари Асхат Хасенов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳозирги кунга қадар 281 та углеводород бўйича ер қаъридан фойдаланишга мўлжалланган шартномалар имзоланган. Улардан 40 таси геологик қидирув, 135 таси қидирув ва қазиб олиш, 96 таси қазиб олиш ва 10 таси маҳсулот тақсимоти. 2020-2021 йилларда геология-қидирув ишларига қарийб 174,0 млрд тенге сармоя киритилди. Хусусан, 2020 йилда – 95,0 млрд тенге, 2021 йилда эса – 79 млрд тенге», — деди Асхат Хасенов Мажилисда геологияни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, геология-қидирув ишларига сармоя жалб этиш мақсадида ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича аукцион ўтказилмоқда.

«Аукцион тўлиқ автоматлаштирилади ва потенциал инвесторлар иштирокида электрон платформада ўтказилади. Жорий йилнинг 21 апрел куни вазирлигимиз томонидан углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланишга мўлжалланган яна 40 та аукцион ўтказилиши эълон қилинди. Барча таклиф этилаётган ер қаъри участкаларининг умумий миқдори 2,9 млрд тенгени ташкил этади», — деди у.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари жорий йилнинг 22 июл куни навбатдаги ким ошди савдоси ўтказилишини маълум қилди.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар