Қозоғистонда эр-хотин пенсия жамғармаларини бирлаштира олади

29 Сентябрь, 14:55
Қозоғистонда эр-хотин пенсия жамғармаларини бирлаштира олади

ASTANA. Кazinform - Қозоғистонда қўшма пенсия аннуитети жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу эр-хотин ёки яқин қариндошларнинг пенсия жамғармаларини бирлаштириш ва уларнинг ҳар бирига индивидуал жадвал бўйича умрбод тўловлар тайинлаш имконини беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Масалан, 55 ёшли эр ва хотиннинг мос равишда 11,6 миллион тенге ва 5 миллион тенге миқдорида пенсия жамғармаси бор. Шу билан бирга, яшаш минимумининг 70 фоизи миқдорида ойлик тўланадиган пенсия аннуитетининг минимал қиймати эр учун 7,4 миллион тенге, хотин учун эса 9,2 миллион тенгени ташкил қилади. Шунга кўра, жамғарма миқдори шахсий пенсия аннуитети шартномасини тузиш учун етарли эмас. Жамғармаларни бирлаштириб, қўшма пенсия аннуитети шартномасини тузиш орқали турмуш ўртоқларнинг ҳар бири умрбод тўловларни олиш имкониятига эга бўлади«, - дея тушунтирди Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Мария Хажиева МКХда.

Унинг сўзларига кўра, қўшма пенсия аннуитетларининг жорий этилиши фуқароларнинг жамғариш ташаббусларини оширади ва уларга пенсияга чиқиш вақтида қўшимча жамғармалар беради.

«Ривожланган мамлакатларда пенсия аннуитети шартномалари пенсия тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Скандинавия мамлакатлари, Дания, Швеция, Норвегияда қўшма аннуитетлар ихтиёрий ҳисобланади, Лотин Америкаси мамлакатлари, Чили, Мексика, Аргентинада эса қўшма аннуитетлар мажбурийдир», — дея қўшимча қилди спикер.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Янгиликлар