Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашди: Карантин чоралари юмшатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида COVID -19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири A. Цойнинг айтишича, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашган, охирги икки ҳафта ичида касалланиш ва ўлим 60 фоизга камайган.

Бу борада COVID -19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси бир қатор қарорлар қабул қилди:

1.27 сентабрдан Ashyq иловасида «хавфсиз» мақомидаги ходимлар ва ташриф буюрувчилар иштирокида қуйидаги тадбирларни ўтказишга рухсат берилади (уларнинг фаолияти учун соддалаштирилган карантин талаблари қўйилган объектлар рўйхати жадвалда кўрсатилган).

2.16 та мамлакат (Россия Федерацияси, Туркия, БAA, Ўзбекистон, Германия, Мальдив ороллари, Корея, Польша, Венгрия, Италия, Чехия, Шри -Ланка, Хитой, Саудия Aрабистони, Қувайт, Озарбайжон) билан ҳаво алоқасини тиклаш ва кенгайтириш.

3.Қулай эпидемиологик вазиятга эга ва эмлаш даражаси юқори бўлган 30 та хорижий давлат билан Қозоғистон Республикасига кириш учун визасиз режимни тиклаш (Италия, Голландия, Франция, Германия, Испания, Япония, БAA, Саудия Aрабистони, Қувайт, Польша, Дания, Чили, Венгрия, Корея, Чехия, Баҳрайн, Қатар, Монако, Кипр, Исландия, Финляндия, Мальта, Швеция, Португалия, Лихтенштейн, Словакия, Люксембург, Канада, Сингапур, Бельгия).


Шунингдек, Е. Тоғжанов эмлаш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳокимликларга аэропортлар, темир йўл вокзаллари, йирик бозорлар ва дўконларда талабга мос пунктларни ташкил этишни топширди.

Йиғилиш якунлари бўйича Бош вазир ўринбосари бошқа қатор топшириқларни берди.


Сўнгги хабарлар