Қозоғистонда енгил автомобиллар бир йил ичида 72 фоизга кўпайди

Фото:
ASTANA. Kazinform – 2023 йил февраль ойида 157,9 мингта автомобиль рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,5 фоизга, жумладан енгил автомобиллар – 72,3 фоиз, юк автомобиллари – 2 баравар, автобуслар – 2,5 баробарга кўпдир, дея хабар беради Kazinform.

Миллий статистика бюросининг 1 мартдаги маълумотига кўра, Қозоғистонда рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 4584,5 мингтани ташкил этади. Уларнинг 88 фоизини енгил автомобиллар, 9,9 фоизини юк автомобиллар, 2,1 фоизини автобуслар ташкил этади.


Сўнгги хабарлар