Қозоғистонда энг яхши ОТМ ўқитувчиларига 6 миллион тенгедан мукофот берилди

None
ASTANA. Kazinform - «Олий таълим муассасасининг энг яхши ўқитувчиси – 2022» танлови ғолиблари номи маълум бўлди. Қозоғистоннинг 43 та олий ўқув юртидан 150 нафар ўқитувчи ғолиб бўлди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Уларнинг ҳар бири 2000 БҲМ миқдорида мукофот олади, бу тахминан 6 миллион тенге. «Олий таълим муассасасининг энг яхши ўқитувчиси - 2022» кўрик-танлови ғолибларига пул рағбатлантиришдан ташқари кўкрак нишони ҳам топширилади.

Ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, уларнинг касбий маҳоратини янада оширишни рағбатлантириш мақсадида ҳар йили танлов ўтказиб келинмоқда.

«Танловда мамлакатимиздаги 71 та олий таълим муассасаларидан жами 775 нафар номзод иштирок этди. Танловда электрон таълим ресурсларини, ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш, маҳаллий ва халқаро журналларда илмий нашрлар, ихтироларга олинган патентлар каби кўрсаткичлар, шунингдек, номзоднинг ўқитиш сифати, унинг бакалавриат, магистратура ва докторантурада кадрлар тайёрлаш борасидаги ишлари эьтиборга олинди»

, – дейди Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев.

Сўнгги хабарлар