Қозоғистонда энг кўп сотилаётган авто русумлари эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг дастлабки беш ойида Қозоғистонда 27 157 та машина йиғилди. Улар орасида енгил автомобиллар ва юк машиналари, автобуслар ва махсус транспорт воситалари мавжуд, деб хабар беради Kazinform мухбири автомобилсозлик корхоналари иттифоқига асосланиб.

Ҳисобот даврида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг умумий қиймати 195,9 миллиард тангага етди. Хусусан, енгил автомобил йиғиш 51,8 фоизга ўсиб, 23 879 донани ташкил этди. Автобус ишлаб чиқариш (403 та транспорт воситаси) ўтган йил даражасида қолди. Юк машиналарини йиғиш кўрсатгичи эса (2462 та транспорт воситаси) 5 баравар кўпайди.

Республика аҳолиси маҳаллий автомобилларни сотиб олиш учун 131,7 миллиард танга сарфлади. Бу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 37,6 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида Lada (5377 та машина), Hyundai (4780), KIA (2430 ), Ravon (2376) ва Chevrolet (299) Қозоғистонда йиғилган енгил автомобиллар орасида энг машҳур брендлар қаторига кирди.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий компаниялар томонидан таклиф этилаётган брендлар рўйхатига JAC (232 та машина), Skoda (166) ва UAZ (144) киради.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар