Қозоғистонда энг «ақлли» шаҳарлар аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «ақлли» шаҳарлар рейтинги жорий қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмос саноати вазирлигига ҳавола қилиб.

14та вилоят маркази ҳамда республика аҳамиятига эга 3та шаҳарда рақамли технологиялар билан таъминлаш ва уни ривожлантириш кўрсатгичлари таҳлил қилинди. Тадқиқотда жами 11та йўналиш ва 80та кўрсатгич инобатга олинадиган «Ақлли шаҳарлар» эталон стандарти асосида олиб борилди. Уларнинг асосийлари: соғлиқни сақлаш, таълим, турар жой-коммунал хўжаликлари, транспорт, экология, ижтимоий ва ҳ.к.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмос саноати вазири ўринбосари Абилайхан Оспановнинг айтишича, рейтинг ҳудудларнинг «рақамли» фаоллигини оширишга хизмат қилади.

«Рақамли Қозоғистон» давлат дастури икки йил муқаддам қабул қилинган бўлиб, ҳудудларда бирқатор лойиҳалар амалга оширилди. Уларнинг айримлари самарали бўлса, баъзиларининг натижаси паст бўлди. Рақамли ривожланиш бўйича умумий аҳволни назорат қилиш учун ушбу рейтингни жорий қилдик», - деди А.Оспанов.

Рейтингга кўра, биринчи ўринни Нур-Султан шаҳри эгаллади, иккинчи ўрин Алмати, учинчи ўрин Орал шаҳрига буюрди.

Рейтинг ҳар йил янгиланади. 2019 йилги рейтинг натижалари билан тўлиқ мана бу ерда танишиш мумкин.

Сўнгги хабарлар