Қозоғистонда энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2022-2026 йилларда энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқади, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Унга кўра, «яшил иқтисодиёт»га ўтишнинг асосий йўналишларидан бири бу энергия тежаш ва энергия самарадорлигидир. Қозоғистон Республикасининг 2025 йилгача бўлган Стратегик ривожланиш режаси ва «яшил иқтисодиёт»га ўтиш концепциясида мамлакат ЯИМнинг энергия талабчанлигини 2025 йилга қадар 25 фоизга ва 2050 йилга қадар 50 фоизга камайтириш вазифаси қўйилди.

2018 йил натижаларига кўра, мамлакат ЯИМнинг энергия интенсивлиги 2008 йил даражасидан 21,6 фоизга камайди. Халқаро энергетика агентлигининг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг энергия интенсивлиги Хитойникидан 1,5 баравар юқори, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотидан 4 баравар юқори ва биз МДҲ давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллаймиз.

Сўнгги хабарлар