Қозоғистонда энди янги автомобиллар онлайн рўйхатга олинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда энди янги олинган автомобилни Электрон ҳукумат порталида онлайн рўйхатга қўйиш мумкин. Авваллари бундай имкониятдан фақат минилган машиналарни олганларгина фойдалана олишарди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, янги хизмат тури Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги, Қозоғистон Республикаси ИИВ, «Ҳукумат фуқаролар учун» Давлат корпорацияси ва «Миллий ахборот технологиялари» АЖ томонидан биргаликда амалга оширилган.

Автомобил сотиб олиш бўйича шартнома имзолангандан сўнг, автоулов сотувчиси вакили egov.kz порталида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилиши керак. Унга зарур ҳужжатлар автомобилнинг VIN-кодини, шунингдек мижознинг ИИН рақамини кўрсатган ҳолда илова қилинади. Илова харидорнинг порталдаги шахсий кабинетига тушади.

Ушбу аризани кўриб чиққандан сўнг, харидор ўз автомашинаси учун давлат рақами белгисини танлайди, давлат божи ва рўйхатга олиш бадалини тўлайди, сўнгра электрон рақамли имзоси (ЕРИ) билан имзолаш орқали аризани тасдиқлайди.

Харидор тайёр техпаспорт ва автоулов рақамини тегишли хабарномани олганидан кейин иш куни ичида махсус хизмат кўрсатиш марказидан олиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, шахс олдиндан берилган ишончномага биноан, ҳужжатлар ва авто рақамини уйигача етказиб бериш хизматидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, фавқулодда ҳолат пайтида махсус хизмат марказлари фақат электрон ҳукумат портали - egov.kz орқали расмийлаштирилган ҳужжатларни бериш учунгина ишлаяпди. Янги автомобильни онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқидан бошқа мамлакатлардан олиб кириладиган автомобиллар учун кўрсатилади.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар