Қозоғистонда эмлаш паспорти тан олинадиган давлатлар рўйхати кенгайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бош давлат санитария врачи Ерлан Қиясов Қозоғистонда COVID-19га қарши вакцинация паспортлари/сертификатлари/маълумотномаларини тан олиш тўғрисида янги фармон чиқарди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Фармонга кўра, Қозоғистонда эмлаш паспорти амал қиладиган давлатлар рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди.

Ушбу қарорга иловага мувофиқ, Аргентина Республикасида, Венгрияда, Грузияда, Эрон Ислом Республикасида, Иорданияда, Канадада, Қирғиз Республикасида, Мальдив Республикасида, Мўғулистонда, Армения Республикасида, Беларусь Республикасида, Молдова Республикасида, Перу Республикасида, Сан-Марино Республикасида, Сербия Республикасида, Тунис Республикасида, Ҳиндистон Республикасида, Филиппин Республикасида, Таиландда, Туркия Республикасида, Черногория Республикасида, Чех Республикасида, Эстония Республикасида ва Японияда берилган COVID-19га қарши вакцинация паспортлари/сертификатлари/маълумотномалари Қозоғистон Республикасида ҳақиқий деб тан олинади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар