Қозоғистонда ёмғир ёғиб, совуқ ҳаво кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Шимоли-ғарбий циклон Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларига таъсир қилади, кейин эса шарққа қараб мамлакатнинг қолган қисмига ҳаракатланади, бу эса ёмғир ёғишига сабаб бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.

«25 сентябр куни ғарбда, 26 сентябр куни шимоли-ғарбда ва шимолда кучли ёмғир, момақалдироқ, кучли шамол эсиши ва дўл ёғиши кутилмоқда. Келгуси ҳафта бошида Шимолий Қозоғистон вилоятида ёғингарчилик кутилмоқда (ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор). Қозоғистоннинг жануби-шарқида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларида кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.

Ҳаво ҳарорати пасаяди: кундузи республика ғарбида 22-33 дан 9-22 даражагача, шимоли-ғарбда 25-32 дан 10-23 даражагача, шимолий ҳудудларда 23-30 дан 5-20 даражагача илиқ бўлади, марказда 22-32 дан 20-28 гача илиқ, Қизилўрда вилоятида 30-35 дан 17-25 гача илиқ бўлади. Мамлакатнинг жануби-шарқида ва узоқ жанубда ҳаво ҳарорати 25-35 даража илиқ бўлади.


Сўнгги хабарлар