Қозоғистонда ем-хашакни арзон нархларда сотадиган кооператив ташкил этилади

None
ASTANА. Кazinform - Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги кооператив ташкил этилади. Унинг мақсади чорва молларини арзон ем-хашак билан таъминлашдир. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

– Давлат раҳбарининг топшириғига кўра қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш мақсадида «Қишлоқ депозити» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Унинг доирасида микрокредит ваколатли вакил (агент) орқали 5 йилгача, чорвачилик соҳасида 7 йил муддатга, йиллик 2,5 фоиз ставка билан берилади. Микрокредитнинг максимал миқдори 8,6 миллион тенгени, қишлоқ хўжалиги кооперативлари учун эса 27,6 миллион тенгени ташкил этади. Жорий йилда лойиҳани амалга ошириш учун 100 миллиард тенге, 17 минг микрокредит бериш режалаштирилган, бу 18 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини беради», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, яқин 7 йил ичида «Қишлоқ депозити» лойиҳасига 1 триллион тенге ажратилиши режалаштирилган.

1 миллиондан ортиқ қишлоқ аҳолиси учун 350 мингга яқин иш ўрни яратилади.

– Чорва молларини ем-хашак билан таъминлаш мақсадида ем-хашак маҳсулотларини бозор нархидан арзон нархда сотадиган хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш режалаштирилган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар