Қозоғистонда электрон ҳужжатлар қоғоз нусхаси билан тенглаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳужжатларнинг электрон нусхасини ҳуқуқий жиҳатдан қоғоз нусхасига тенглаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига инновацияларни рағбатлантириш, рақамлаштиришни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

«Ҳар йили фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун рақамли ҳужжатлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Масалан, ўтган йилнинг ўзида рақамли ҳужжатлардан 32 миллион марта фойдаланилган. Таққослаш учун, 2020 йилда - атиги 3,6 миллион марта. Қонун лойиҳасида электрон ҳужжатларнинг қоғоз шаклидаги ҳужжатларига ҳуқуқий тенглигини белгилаш, электрон ҳужжатлардан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи қонун ҳужжатларидаги мавжуд зиддият ва номувофиқликларни бартараф этиш, рақамли ҳужжат хизмати кўламини кенгайтириш кўзда тутилган», — деди Бағдат Мусин қонун лойиҳасини тақдим этар экан.

Вазир Давлат раҳбари 2021 йил 26 январ куни бўлиб ўтган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида асосий ҳужжатларни электрон форматда ҳуқуқий жиҳатдан тан олиш зарурлиги ҳақида гапирганини эслатди. Қонун лойиҳаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномалар: туғилганлик, никоҳ ва ажралиш тўғрисидаги гувоҳномалар ва бошқаларни электрон форматга ўтказишни назарда тутади.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин


Сўнгги хабарлар