Қозоғистонда электромобиллар учун бепул тўхташ жойлари ажратилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Серикали Муқатаев электр транспорт воситаларига ўтишни рағбатлантириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Депутат сўровига берган жавобида таъкидланганидек, электр транспорт воситаларига ўтишни рағбатлантириш бўйича «Йўл харитаси»да қуйидаги тадбирлар назарда тутилган:

- дизел ёқилғисида ҳаракатланувчи автомототранспорт воситаларини сотиб олишни босқичма-босқич чеклаш, чунки газ моторли ёқилғида ва электр двигателларида ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспортининг узлуксиз ишлаши учун зарур инфратузилма яратилган (масъул ижрочилар Алмати ва Астана шаҳарлари ҳокимликлари ҳисобланади);

- электр транспорт воситаларини рағбатлантириш чоралари ва инфратузилмасини ривожлантириш (масъул ижрочи – Алмати ва Астана шаҳарлари ҳокимликлари);

- «Электромобиллар учун тўхташ жойи» махсус белгисини ишлаб чиқиш ва электр транспорт воситалари учун тротуар типидаги пуллик тўхташ жойларида бепул тўхташ жойларини ажратиш (масъул ижрочилар – Алмати ва Астана шаҳарлари ҳокимликлари).

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар