Қозоғистонда электромобильга бўлган талаб қандай

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилда Қозоғистонда 1 492 114 автомобиль рўйхатга олинган. Бу ҳақда «ҚазАвтоЎнеркасип» автосаноат корхоналари иттифоқи маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳисобот даврида административ полиция органларида 1 492 114 автотранспорт воситаси рўйхатга олинди. Бу олдинги йилги кўрсатгичдан 12,2 фоиз кўпдир. Шундан 1 385 356таси бир одамдан иккинчи одам номига ўтказилган, яъни сотилган автолардир. Ўсим 2018 йил билан таққослаганда 11,2 фоизни ташкил қилди. Илк бор рўйхатга олинган автолар сони 106 758тани ташкил қилди. Бу олдинги йилдаги кўрсатгичдан 27 фоиз кўпдир», - дейилган хабарда.

Қозоғистонда электромобилларга бўлган талаб 1,7 баравар камайган. 2019 йилги 12 ойда юртимизда 33та электромобиль рўйхатга олинган. Ундан бир йил аввал 56 электромобиль рўйхатга олинганди.

Автомобилчилар иттифоқининг маълум қилишича, ҳисобот даврида қайта рўйхатга олинган автоларнинг учдан икки қисмидан ортиғини (69,1 фоизи) фойдаланиш муддати 10 йилдан ошган автолар ташкил қилган.

Шунингдек, 20 йилдан эскироқ автолар сони 575 974та (41,6 фоиз) бўлса, 11-20 йил оралиғидаги машиналар 27,5 фоизни (381 085 авто) ташкил қилади. 4-7 йил оралиғидаги автолар сони 285 883та (20,6 фоиз), 8-10 йил оралиғидаги автолар 82 922та (6 фоиз), 1-3 йилгача бўлган автолар сони 48 856тага (3,5 фоиз) етган. Фойдаланиш муддати 1 йилга етмаган автомобиллар эса 0,8 фоизни (10 636 авто) ташкил қилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар