Қозоғистонда электр самокатлардан фойдаланишнинг ягона қоидалари ишлаб чиқилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда электр самокатлардан фойдаланишнинг ягона қоидалари ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Арман Алтинбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вақтда меъёрий ҳужжатларда электр самокатлар ҳеч қандай турдаги транспорт воситалари таснифига киритилмаган. Яъни, фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларига ва техник фарқларга қараб, мопедлар қаторига кирадими ёки скутерга тегишлими - аниқ тасниф йўқ.

Қолаверса, қонунчиликда мазкур автотранспорт воситаларига қўйиладиган талабларнинг йўқлиги уларни бозорда сотиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, хавфсизлик талаблари ва ушбу талабларга мувофиқлигини баҳолаш механизмларини, ягона маркалаш талабларини техник жиҳатдан тартибга солиш имконини бермаяпти», — деди Арман Алтинбеков.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда электр самокатлар учун стандартлар ишлаб чиқилмоқда.

«Бугун Ҳукумат топшириғига кўра тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Савдо ва интеграция вазирлиги ушбу турдаги транспорт учун стандартларни ишлаб чиқмоқда. Бу транспорт воситасими ёки қурилмами? Шуни аниқлаб олишимиз керак. Бир қатор сабабларга кўра биз уларни транспорт воситалари деб таснифлай олмаймиз. Масалан, тормоз тизими, бурилиш сигналлари ва фаралар йўқ. Стандарт тайёр бўлгач, биз стандарт қоидаларни яратамиз. Шундай қилиб, биз уларга ҳам худди шундай қоидаларни қўллашимиз мумкин бўлади», — деди ИИВ вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар