Қозоғистонда электр энергияси тарифларининг табақаланиши бекор қилинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича миллий лойиҳа доирасида пилот лойиҳа амалга оширилмоқда, унга кўра тарифлар табақаланишига барҳам бериш бир неча йил давомида амалга оширилади. Бу ҳақда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Рустам Ахметов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Рустам Ахметовнинг сўзларига кўра, синов лойиҳаси 3 та ҳудудда – Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қостанай вилоятларида бошланган.

«Бугунги кунда энергия таъминоти ташкилотлари тарифлари истеъмолчилар гуруҳлари бўйича: маиший, юридик шахслар ва бюджет ташкилотларига бўлинган ва табақалаштирилган. Юридик ва бюджетли истеъмолчилар учун тарифларни сунъий равишда ошириш ҳисобига маиший истеъмолчилар учун тарифлар пасайтирилади ва табақалаштирилади. Натижада, бутун мамлакат бўйлаб кичик ва ўрта корхоналар ҳар йили 31 млрд ортиқ тўлайди», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, электр энергияси тарифларининг табақаланишига барҳам беришдан мақсад тарифларни ошириш эмас, балки электр таъминоти хизматларининг замонавий бозорини яратишдир.

«Истеъмолчилар тоифалари бўйича тарифларни табақалаштиришни босқичма-босқич бекор қилишнинг афзалликлари «коммунал хизмат кўрсатиш қуллигидан«, яъни истеъмолчиларни битта энергия таъминоти ташкилотига боғлашдан халос бўлишдир. Келажакда бу бозордаги барча таклифлар орасидан энг паст нархни танлашни кафолатлайди, қўшимча хизматларни ишлаб чиқиш орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширади», — дейди Рустам Ахметов.


Сўнгги хабарлар