Қозоғистонда экстремистларнинг иккита уяси зарарсизлантирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси оммавий тартибсизликлар ва террорчилик актлари иштирокчиларини қидириш ва ҳибсга олиш, шунингдек, содир этилган жиноятлар ҳолатларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР МХҚ сайтига таяниб.

Натижада Алмати шаҳри ҳудудида 2022 йилнинг 4-8-январ кунлари мегаполисдаги тартибсизликларда фаол иштирок этган иккита экстремистлар уяси зарарсизлантирилди.

9 январ куни йирик ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этиш, тақиқланган экстремистик ташкилотга раҳбарлик ва қатнашиш ҳамда экстремистик фаолиятга жалб қилишда гумонланиб бир уянинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди.

Уларнинг яшаш жойларида тинтув ўтказилганда ўқотар қуроллар, травматик ва шовқинли гранаталар, гилзалар, диний адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар топилиб, олиб қўйилди.

Иккинчи гуруҳнинг раҳбари, хориж фуқароси тартибсизликларда фаол иштирок этган ва хориждаги террорчи гуруҳлар билан алоқада бўлган.

Тергов версиясига кўра, у Қозоғистонга давлат органлари ва хавфсизлик кучларига қарши оммавий ноқонуний ҳаракатлар ва ҳужумлар тайёрлаш учун атайлаб келган.

Унинг шерикларини қидириш ишлари ташкил этилган.

Сўнгги хабарлар