Қозоғистонда экспортнинг рекорд ҳажми қайд этилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида 98,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2021 йилнинг январ-сентябр ойларига (72,9 миллиард доллар) нисбатан 35 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

ҚР экспортининг номинал ҳажми 63,8 миллиард долларни ташкил этади. Бу 2021 йилнинг 9 ойидагига нисбатан 47,5 фоизга (43,3 миллиард доллар) кўпдир.

ERI ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистон Республикаси экспортининг реал ўсиши 2,8-3% ни ташкил этади. Нефтнинг тоннада етказиб бериш атиги 1,6 фоизга, экспорт тушуми эса 63,4 фоизга ўсди.

Мамлакатлар бўйича экспорт ҳажми:

• Италияга 84% га, яъни 11,2 млрд долларга;

• Хитойга 43% га, яъни 10,3 млрд долларга;

• Россияга 15% га, яъни 5,9 млрд долларга;

• Нидерландияга 24% га, яъни 4,1 млрд долларга;

• Кореяга 2,9 баробарга ошиб, яъни 3,6 млрд долларга;

• Туркияга 71% га, яъни 3,6 млрд долларга;

• Ўзбекистонга 36 % га, яъни 2,6 млрд долларга;

2022 йилнинг 9 ойидаги ҚР экспортининг қиймати (63,8 миллиард доллар) ўтган 7 йилдаги йиллик етказиб бериш ҳажмидан ошиб кетди. Йиллик ҳажмда охирги марта 2014 йилда (79,5 миллиард доллар) кўпроқ бўлган.

Сўнгги хабарлар