Қозоғистонда Экологик туризм уюшмаси ташкил этилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида «Табиий туризм: Қозоғистоннинг глобал муаммолари ва истиқболлари» мавзусида конференция бўлиб ўтди. Тадбир Қозоғистонда янги ташкил этилган «Елим-ай» миллий экологик туризм ассоциацияси томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform.

Уюшманинг мақсади миллий боғлар, давлат идоралари ва бизнес ҳамжамиятлари билан биргаликда мамлакатда табиий туризмни ривожлантириш, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишдан иборат. Шу боис тадбирда Қозоғистонда экотуризмни такомиллаштириш имкониятлари, миллий боғлар инфратузилмасини яхшилаш, табиий туризм ҳисобига ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва табиий хилма-хилликни максимал даражада сақлаш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуманда соҳа вазирликлари, Қозоғистондаги барча миллий боғ ва қўриқхоналар, халқаро жамғармалар, туризм бизнеси, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, экология ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жамоат арбоблари иштирок этди.


Сўнгги хабарлар