Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -21 °С
Алматы: -3 °С

Қозоғистонда экологик баҳолашнинг янги воситалари жорий қилинди

29 Ноябрь 12:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Скляр мамлакат Экологик кодексига киритилган экологик баҳолашнинг янги воситалари ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришни амалга ошириш доирасида Кодексга атроф-муҳитни баҳолашнинг янги воситалари жорий этилди, масалан: атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш доирасини белгилаш, режалаштирилган тадбирларнинг таъсирини текшириш, соддалаштирилган тартиб қоидаларга мувофиқ экологик баҳолаш», - деди Роман Скляр.

Шу билан бирга, қуйидаги қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

- Атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи объект тоифасини аниқлаш тўғрисидаги йўриқномага (ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг 2021 йил 13 июлдаги 246-сон буйруғи) майда қурилиш ишларини III тоифадан чиқариш нуқтаи назаридан; атроф-муҳитни тартибга солиш объектлари;

- Интернет-ресурсларда оммавий муҳокамаларни жорий этиш ва муддатларни қисқартириш бўйича Жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш қоидаларида (ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири вазифасини бажарувчининг 2021 йил 3 августдаги 286-сон буйруғи). Умуман олганда, бу масала Ҳукуматнинг доимий назоратида.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар