Қозоғистонда ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда
19 Январь 15:57

Қозоғистонда ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 2022 йил 20-22 январ кунлари қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform «Казгидромет»РДКга таяниб.

«Ғарбий ва жанубий вилоятларда атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик, кучли шамол эсиши ва муз қотиши кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудлари юқори босимли майдонда бўлади: ёғингарчиликнинг тўхташи, шунингдек, ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Ғарбий вилоятларда ҳаво ҳарорати кечаси 10-18 даражагача, кундузи 3-11 даражагача совуққа, республиканинг шимоли-ғарбий, шимолий ва шарқида кечаси 20-28 даражагача, кундузи 12-20 даражагача совуқ бўлади, жанубий вилоятларда кечаси 5 даражага совуқ -5 даражагача илик, кундузи 0 ... 10 даражагача илик бўлади», -дейилади хабарда.

Янгиликлар

Архив