Қозоғистонда «e-Salyq Buziness» иловаси такомиллаштирилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат даромадлари қўмитаси томонидан «е-Salyq Buziness» мобил иловаси ишлаб чиқилиб, 2022 йил 1 январдан ишга туширилди. Янги рақамли ечим якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ мажбуриятларини бажаришни соддалаштиради ва янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлар учун қулайдир. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилдан кучга кирган Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ, ушбу илова якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ мажбуриятлари ва ижтимоий нафақаларни махсус мобил иловадан ёки соддалаштирилган декларация асосида махсус солиқ режимидан фойдаланган ҳолда бажарилишини осонлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, қўмита томонидан Қозоғистон Республикаси Молия вазири буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилди, унда пилот лойиҳаси доирасида патент асосида махсус солиқ режимини қўллаётган тадбиркорлар учун аризанинг функционал имкониятларидан фойдаланиш имконияти кўзда тутилган.

Айни пайтда буйруқ лойиҳаси таклифлар, шу жумладан Қозоғистоннинг «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатасидан келиб тушган таклифлар, шунингдек, лойиҳанинг коррупцияга қарши экспертиза натижалари бўйича мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилмоқда. Илованинг функционаллиги сизга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқ режимини танлаш ва ўзгартириш, чеклар бериш, даромадлар реестрини яратиш ва ходимларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва солиқни автоматик ҳисоблаш учун соддалаштирилган декларациянинг тегишли майдонларини тўлдириш имконини беради. «е-Salyq Buziness» мобил иловасидан фойдаланувчи бўлган патент асосида алоҳида солиқ режимини қўллаётган тадбиркорлар патент қийматини ҳисоблашдан ҳамда солиқлар ва ижтимоий нафақаларни олдиндан (аванс) тўлашдан озод этилади.

Иловада ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад ва ижтимоий солиқ суммасини «Электрон ҳукумат» тўлов шлюзида эълон қилинган «Halyq Bank» хизмати билан интеграциялашган ҳолда тўғридан-тўғри мобил иловада тўлаш мумкин.

Бундан ташқари, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида иловада Солиқ ҳамёнининг хизматлари (шу жумладан, қарзни кўриб чиқиш ва тўлаш, ортиқча тўловларни бошқариш), давлат даромадлари органларидан бир қатор хабарномаларни олиш, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини тугатиш бўйича хизмат кўрсатилш соддалаштирилган тарзда амалга оширилади. Илова «Play Мarket», «Аpp Store» ва «App Gallery»да мавжуд.

«Иложи бўлса, жорий йилда унинг функционал имкониятларини кенгайтириш, жумладан, ўтган йил охирида Ақмола ва Жамбил вилоятларида ўтказилган тажриба лойиҳасида иштирок этган тадбиркорлар таклифларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилади. Масалан, жорий йилда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ахборот тизими орқали якка тартибдаги тадбиркорлар ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича маълумотлар алмашиш режалаштирилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар