Қозоғистонда дори воситаларини мажбурий маркалаш жорий этилмоқда

None
ASTANA. Кazinform – Мамлакатда дори воситаларини мажбурий маркалаш жорий этилмоқда. Бу ҳақда Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази бош директори Бикеш Қурманғалиева маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«2020 йилдан тамаки маҳсулотлари, 2021 йил ноябридан эса пойабзаллар маркалана бошлади. Ҳозир эса дори воситаларини мажбурий маркалаш жорий этилмоқда», — деди Бикеш Қурманғалиева.

Унга кўра, қоидаларга мувофиқ, муайян турдаги товарларни мажбурий маркалаш жорий этилишидан аввал дастлабки лойиҳа амалга оширилади.

«Меъёрий-ҳуқуқий базага кўра, биринчи навбатда, ҳар қандай маҳсулот гуруҳига тегишли дастлабки лойиҳа бошланади. Кейин тартибга солиш таъсири таҳлили ўтказилади ва жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Муайян турдаги товарлар бўйича маркалашни жорий этиш тўғрисидаги қарор барча манфаатдор давлат органлари, тадбиркорлик жамияти, «Атамекен» миллий палатаси билан келишилади. Ана шундан кейингина қарор қабул қилинади. Ҳозирда заргарлик буюмлари, сув ва шакарли ичимликлар учун тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда. Спиртли ичимликлар, енгил саноат ва сут учун дастлабки лойиҳа амалга оширилди. Ҳукумат ишбилармон доиралар билан келишилган ҳолда, кўрсатилган товарлар турларини мажбурий маркалашни ҳозирча жорий қилмасликка қарор қилди. Енгил саноат масаласи очиқ», – деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар