Қозоғистонда дори воситаларига ягона нарх белгиланади

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон монополияга қарши сиёсатнинг янги йўналишларини белгилади, бу эса амалда рақобатни кенгайтириш имконини беради. Бу ҳақда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Марат Омаров VIII Евроосиё монополияга қарши форуми чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур форум давомида Марат Омаров агентлик фаолиятининг учта стратегик йўналишига эътибор қаратди.

«Бугунги форум мамлакатларимизнинг монополияга қарши органлари ўртасида тажриба ва билим алмашиш учун муҳим эксперт майдончаси ҳисобланади. Амалда Қозоғистон монополияга қарши сиёсатнинг янги йўналишларини белгилаб олди, бу эса рақобатни кенгайтириш имконини беради. Биз учта йўналишни белгилаб олдик: хусусийлаштиришнинг янги механизмлари, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларидан тенг фойдаланиш, шунингдек, рақобатни ривожлантириш», — деди Марат Омаров.

Тез орада хусусийлаштириш механизми қайта кўриб чиқилиши, хусусан, хусусийлаштириладиган объектларни танлашнинг асосий кўрсаткичлари белгиланишини айтди.

«Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ошириш ҳақида гап кетганда, Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларига тенг фойдаланиш тамойилига амал қилади. Шу мақсадда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари олувчиларнинг якуний бенефициарлари таҳлили ўтказилади. Бундан ташқари, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча воситаси сифатида давлат харидлари ва квазисектор харидлари кўриб чиқилади», — деди у.

Маърузачининг фикрича, бу ерда рақобат муҳитига биргаликдаги таъсир кўрсатишнинг асосий механизмлари ва кўрсаткичларини аниқлаш зарур. «Кўрсаткичларга келсак, ЕОИИ мамлакатларида тартибга солиш орқали яратилган тартибга солувчи тўсиқлар PMR (Product Market Regulation) кўрсаткичлари билан ўлчанади. Уларни Агентлик самарадорлигини баҳолаш тизимига киритишни режалаштирганмиз», — деди Марат Омаров.

Агентлик олдида янги вазифалар ҳам турибди.

«Агентлик бозорлар самарадорлигини ошириш, эркин рақобат учун қулай институционал ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, асосий эътиборни нархларни давлат томонидан тартибга солишдан бозор баҳосига ўтказишни режалаштирмоқда. Дори-дармонлар нархини босқичма-босқич тартибга солишни таклиф қиламиз. Энди бозор қатъий тартибга солинган, нархлар рўйхатга олинган дори воситаларининг тўлиқ рўйхати бўйича белгиланади. Биринчи босқичда 220 та дори воситаларининг, жумладан, рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг савдо атамаснини тартибга солишдан чиқариш режалаштирилган», — деди спикер.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида VIII Евроосиё антимонополия форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Ўзбекистондан мутахассислар иштирок этмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар