Қозоғистонда дори ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда фармацевтика саноати ижобий тенденция кўрсатди, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 2020 йилга нисбатан 124 фоизни ташкил этди. Жорий йилнинг январ-апрел ойларида бу ҳажмлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ошди», — деди Ажар Ғиният.

Вазир буни «Химфарм» АЖ, «Нобель АФФ» АЖ, «Абди Ибрагим ГлобалФарм» МЧЖ, «Келун-Казфарм» МЧЖ корхоналари ишлаб чиқариш майдонларида дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажми ошгани билан изоҳлади.

«Қозоғистон фармацевтика саноати самарали давлат қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари туфайли фойдали инвестициялар учун улкан салоҳиятга эга. Шундай қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг узоқ муддатли шартномаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харидлар улушини пул кўринишида 2010 йилдаги 15 фоиздан 2021 йилда 41 фоизгача ошириш имконини берди», — дея қўшимча қилди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар