Қозоғистонда дори-дармонларнинг 77 фоизини фақат рецепт бўйича олиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 8 декабрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 7,4 мингдан ортиқ номдаги дори воситалари рўйхатдан ўтган. Унинг 77 фоизи фақат рецепт бўйича берилади. Бу ҳақида Kazinform Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини экспертиза қилиш миллий марказига асосланиб хабар беради.

Хабарда айтилишича, дори воситаларини рецептлаш қоидалари ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг махсус буйруғи билан тартибга солинади («Дори воситаларини рецептлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи).

Шифокор томонидан ёзилган рецепт бўйича берилатин микробларга қарши дори воситалари, гормонал дорилар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, инсон саломатлигига таҳдид соладиган ва қабул қилиш тартиби ва услубига риоя қилмаслик оқибатида нохуш реакцияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган дорилар, шунингдек инъекция ва ингаляция нафас олиш учун дорилар қатъиян шифокор томонидан белгиланади. Фақат шифохонада ишлатиладиган дорилар ҳам мавжуд. Чунки улардан фойдаланишга фақат шифокорнинг доимий назорати остида рухсат берилади. Витаминлар, ўсимлик чой ва ўсимлик тўпламларни олиш учун рецепт керак эмас.

Рецептни поликлиника шифокори ёзиб беради. Илгари у фақат қоғоз шаклида берилар эди, энди эса электрон форматда рецептлар мавжуд. Агар биринчиси шифокор имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлса, электрон рецепт шифокорнинг рақамли имзоси билан тасдиқланиши керак. Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ва фойдаланишга рухсат берилмаган дори-дармонларга рецепт ёзилмайди.


Сўнгги хабарлар