Қозоғистонда доллар яна арзонлади

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра тенгега нисбатан доллар яна қадрсизланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар 12 июл оқшомига нисбатан 0,81 тенгега тушиб, 1 доллар учун 426,62 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 13 июлдаги расмий курси: 1 доллар - 427,68 тенге.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларни сотиш курси 426,55, сотиб олиш эса 428,06 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш курси 426,43 тенгени, сотиб олиш нархи эса 427,60 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муканова

Сўнгги хабарлар