Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси пасайди

None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 6 октябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи - 470,06 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 7,91 тенге.

5 октябр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,57 тенгега пасайган, 470,03 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 472 тенге, сотиб олиш курси эса 476 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи 470 тенге, сотиб олиш нархи 475 тенге.

Россия рубли 7,38 - 7,58 тенге орасида сотилмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар