Қозоғистонда доллар ва рублнинг 8 февралдаги расмий курси эълон қилинди

None
ALMATY. Kazinform - ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 8 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, 1 доллар 456,98 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 6,45 тенге. 7 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,72 тенгега пасайиб, 456,93 тенгени ташкил қилди. Россия рубли - 6,43 тенгени ташкил этди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 457-460,5 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 457,5-461 тенге орасида ўзгариб турибди. Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 6,25-6,55 тенгега сотиб олиш мумкин.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар