Қозоғистонда доллар ва рубл курси ошиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасида доллар ва Россия рублининг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 7,9-8,5 тенгедан сотилмоқда.

Нур-Султанда 7,85 дан 7,95 тенгегача ўзгариб турибди.

Kurs.kz хабар қилишича, пойтахтда 1 доллар 465-469 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 468 дан 474 тенге оралиғида. 23 июн кунги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 10,79 тенгега ошиб, 465,15 тенгега етди.

Миллий банкнинг 24 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар 464,81 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар