Қозоғистонда доллар нархи яна арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,67 тенгега пасайиб, 1 доллар 456,98 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 7 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 457,70 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 458 тенге, сотиб олиш курси эса 462 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 457 тенге, сотиб олиш нархи - 460 тенге.

Россия рубли 6,25-6,5 ​​тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фонд бозорида доллар курси ўтган ҳафтадан бошлаб пасаймоқда.

Сўнгги хабарлар