
28 Июнь 16:03
Қозоғистонда доллар нархи яна арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг 1 долларга нисбатан нархи пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 27 июн кечки оқшомига нисбатан 4,89 тенгега пасайиб, 1 доллар 456,05 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 28 июндаги расмий курси бўйича. 1 доллар - 460,95 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 455,50 тенге, сотиб олиш 460,50 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш курси - 450 тенге, сотиб олиш нархи - 457,50 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова
Мавзуга оид