Қозоғистонда доллар нархи бироз пасайди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,45 тенгега пасайиб, 1 доллар 468,45 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 1 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 468,90 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 467,5 тенге, сотиб олиш курси эса 471 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 468,5 тенге, сотиб олиш нархи - 471,5 тенге.

Россия рубли 7,35 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 1 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 7,70 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар