Қозоғистонда доллар нархи арзонлашди

5 Октябрь, 17:22
Қозоғистонда доллар нархи арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,54 тенгега пасайиб, 1 доллар 470,06 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 5 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,68 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 471 тенге, сотиб олиш курси эса 473 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 476 тенге.

Россия рубли 7,43-7,63 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 5 октябр куни Россия рублининг ўртача курси 8,01 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар