Қозоғистонда доллар нархи арзонлашди

4 Октябрь, 09:24
Қозоғистонда доллар нархи арзонлашди

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 475-480 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 475 тенге, сотиб олиш курси эса 481 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 476 тенге, сотиб олиш нархи – 480 тенге.

3 октябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,02 тенгега пасайган, 1 доллар - 475,51 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 4 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,51 тенге.

Россия рубли 7,35-7,55 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар