Қозоғистонда доллар нархи 10 тенгега қимматлашди

None
None
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 10,73 тенгега қимматлашди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси - 433,30 тенге.

ҚР Миллий банкнинг 27 майдаги расмий курси, 1 доллар - 422,01 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 432,77 тенге, сотиб олиш - 438,66 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 435,81 тенге, сотиб олиш нархи - 439 тенге.

Сўнгги хабарлар